Симоне Индзаги «Ал-Ҳилол»дан кетиш арафасида турибди.
TuttoMercatoWeb нашрининг Саудия Арабистонидаги манбаларига таяниб хабар беришича, мураббий билан хайрлашиш деярли нақд — бу чемпионатнинг сўнгги тури қандай натижа билан тугашига боғлиқ эмас.
Индзаги Ар-Риёд жамоасига ўтган ёзда келиб қўшилган ва икки йиллик шартнома имзолаган эди.













