Кириш Регистрация

Маркиньос футбол тарихида энг кўп соврин ютган футболчига айланиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси ва сардори Маркиньос 2025/26 йилги мавсумда Франция чемпиони бўлиб, профессионал фаолиятидаги 40-совринини қўлга киритди. Бу ҳақда IFFHS маълумотларига таяниб, One Football ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, футбол тарихида фақат икки нафар футболчи Маркиньосдан кўпроқ совринга эга. Ҳозирда унинг ватандоши Дани Алвес ҳисобида 41 та кубок бор. Ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчи аргентиналик Лионель Месси (45) ҳисобланади. Тўртинчи ўринда яқиндагина фаолиятини якунлаган испаниялик Серхио Бускетс (39) ва мисрлик Ҳоссам Ашур (39) бормоқда.

«ПСЖ» Лиги 1 мавсумини 34 ўйинда 76 очко жамғариб, турнир жадвалининг биринчи поғонасида якунлади. Олдинда «қизил-кўклар»ни Чемпионлар Лигаси финали кутмоқда — унда Франция гранди Лондоннинг «Арсенал» клуби билан баҳс олиб боради.

Маркиньос ҳозир 32 ёшда ва у Париж клубида қоладиган бўлса, тез орада рақобарчиларидан ўзиб кетиш эҳтимоли жуда юқоридир.

Киритилди: 10:11, 19.05.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик