Кириш Регистрация

Гари Невилл АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчисини айтди: У «Сити» ёки «Арсенал»дан эмас

Баҳо:
+ | -1

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Гари Невилл манкунианликлар ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб атади.

Жамоа сардори чемпионатнинг 34 та учрашувида 20 та голли узатмани амалга оширди ва Кевин Де Брюйне ҳамда Тьерри Анрининг натижасини такрорлаган ҳолда АПЛ рекордини янгилади.

«Мен Деклан Райс, Габриэль ёки Бернарду Силванинг номини айтишим мумкин эди, аммо Брунунинг Кевин Де Брюйне ва Тьерри Анри билан тенглашгани уни креативлик борасида АПЛнинг энг зўрлари қаторига қўяди.

Бир неча ҳафтадан сўнг мен аҳмоқдек кўринишим мумкин, чунки Райс ва Габриэль якунда АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишлари мумкин, аммо Бруну мавсумнинг ярмида қийинчиликларга дуч келган, кейин эса шундай ўйин кўрсатган жамоада тўп суриб, қаттиқ курашгани учун бу эътирофга лойиқдир.

Рождество байрами олдидан вазият жуда кескинлашган ва «Манчестер Юнайтед»да гўёки охират яқинлашгандек туюлганди. Жамоа умидсиз аҳволда эди.

Бироқ улар «Арсенал» ва «Манчестер Сити»га қарши ўйинларда вазиятни тубдан ўзгартира олишди. Шунингдек, «Ливерпуль» ва «Челси»ни ҳам мағлуб этишди», – деди Гари Невилл.

Киритилди: 13:13, 19.05.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик