Кириш Регистрация

Маурицио Сарри «Наполи»га қайтишга тайёр: Николо Скира шартнома тафсилотларини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

«Лацио» бош мураббийи Маурицио Сарри «Наполи» жамоасини бошқаришга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 67 ёшли мутахассис неаполликлар билан 2028 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаши мумкин. Агар келишув амалга ошса, Саррининг клубдаги йиллик иш ҳақи 2,8 миллион еврони ташкил қилади, бунга қўшимча равишда бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган. Якуний қарорни қабул қилиш клуб президенти Аурелио Де Лаурентисга боғлиқ бўлиб турибди.

Италия А Сериясининг 37-туридан сўнг «Наполи» турнир жадвалида 73 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг пешқадам «Интер»дан орқада қолиши 13 очкони ташкил этади.

Киритилди: 17:51, 19.05.2026.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик