Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Андре Онана «Манчестер Юнайтед»га қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

«Трабзонспор»нинг камерунлик дарвозабони Андре Онана «Манчестер Юнайтед»га қайтади. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчи Туркия клубидаги ижара муддати якунланганидан сўнг «қизил иблислар» ихтиёрига қайтиб келади. Таъкидланишича, бошқа клублар томонидан қизиқишлар бўлаётганига қарамай, Онана ёзги йиғинларни «Манчестер Юнайтед» таркибида бошлайди. Бироқ унинг жамоа билан мавсумoldi турга бориш-бормаслиги ҳозирча номаълум.

Англия гранди 2023 йилда Онанани «Интер»дан 50 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган ёзда дарвозабон асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва «Трабзонспор»га ижарага берилди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 41 та гол ўтказиб юборди ва 6 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 18:37, 19.05.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик