Кириш Регистрация

Гвардиоланинг сири очилдими? Daily Mail Пепнинг ижтимоий тармоқлардаги фейк аккаунти ва янгиликларга қарамлиги ҳақида ёзди

Баҳо:
+ | -

Daily Mail нашри саҳифаларида Хосеп Гвардиола ҳақида мақола чоп этилди. Нуфузли манбалар бир овоздан «Астон Вилла»га қарши ўйиндан сўнг Гвардиола «Манчестер Сити» бош мураббийлигини тарк этишини таъкидлашмоқда.

Мақолада қайд этилишича, Гвардиола ўз жамоаси ҳақида ёзилаётган барча нарсаларга жуда қизиқади.

«Гвардиола — бутун дунё у ҳақида, унинг клуби ва жамоаси ҳақида нима деяётганига қулоқ тутишга мойил мураббийдир. Ҳақиқатан ҳам, Гвардиоланинг ижтимоий тармоқлардан бирида сохта (фейк) аккаунти борлиги ҳақидаги фикр бир неча йиллардан бери интернетда муҳокама қилиб келинади. У буни ҳеч қачон тасдиқламаган, бироқ уни Анкоутснинг замонавий мавзесидаги ресторанларда ўтирганча, ижтимоий тармоқ иловасини варақлаб ўтирганини кўришганини даъво қилишади. Унинг кенг жамоатчилик жамоа таркиби борасида нималар деётганига бўлган ўта кучли қизиқиши, айниқса, «хавотирли янгиликларга қарам бўлиб қолган» фойдаланувчининг хулқ-атворини эслатади», – дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, сешанба, 19 май куни «Манчестер Сити» «Борнмут»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 18:59, 19.05.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик