Кириш Регистрация

Руни АПЛ янги мавсумидаги катта ўзгаришлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Англия Премьер-лигасининг келгуси мавсумидан кутаётган умидлари билан ўртоқлашди.

«АПЛнинг кейинги мавсуми жуда шиддатли ўтади. Очиқ кўриниб турибдики, «Манчестер Сити»да янги мураббий бўлади, «Челси» янги мутахассисни тайинлади, «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ҳам янги мураббийлар билан иш бошлаши кутиляпти. Шу сабабли кейинги мавсумда АПЛни умуман прогноз қилиб бўлмайди. Бош совринни ким қўлга киритишини кузатиш жуда қизиқ бўлади», — дея Рунининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.

Айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 82 очко жамғарган «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда. «Тўпчилар» иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»дан беш очко олдинда, бироқ «шаҳарликлар» захирасида битта ўйин бор.

Киритилди: 21:16, 19.05.2026.
Ўқилди: 437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик