Кириш Регистрация

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтиришни мақсад қилган.

Аввалроқ, Мадрид клуби португалиялик мутахассис билан икки йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ва «Бенфика»га 3 миллион евро миқдорида товон пули тўлагани ҳақида хабар берилган эди.

Marca нашрининг хабарига кўра, Чемпионлар Лигаси доирасида «Бенфика» ва «Реал» ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар Моуриньога мадридликларнинг заиф томонларини аниқлаб олиш имконини берган. Португалиялик мураббийнинг фикрича, жамоада яққол дисбаланс (мувозанатнинг бузилиши) мавжуд — айрим позицияларда футболчилар ҳаддан ташқари кўп, бошқа чизиқларда эса соғлом рақобат етишмаяпти. Шу сабабли, Моуриньо клубга янги ўйинчиларни сотиб олиш, шунингдек, мавжудларини сотиб юбориш жараёнларига шахсан ўзи таъсир ўтказиш ниятида.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Моуриньо жамоада юз бераётган барча нарсани назорат қилишни ўта муҳим деб ҳисоблайди. Шу боис у клуб раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланишни ва ўз қарорларини бегоналарнинг аралашувисиз, мустақил равишда қабул қилиш имкониятига эга бўлишни истамоқда.

Киритилди: 02:01, 20.05.2026.
Ўқилди: 2574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик