«Манчестер Сити» сардори Бернарду Силва чемпионлик бой берилганидан кейин ўз ҳафсаласи пир бўлганини яширмади.
АПЛнинг 37-турида «шаҳарликлар» «Борнмут» билан дуранг ўйнашди (1:1) ва бу натижа «Арсенал»га муддатидан олдин чемпионлик унвонини нақд қилиш имконини берди.
«Бизнинг ҳафсаламиз пир бўлди. Бу мавсумдаги энг асосий соврин эканлигини биламиз, чунки у [бу соврин учун кураш] энг узоқ давом этади. Унинг учун ҳаммадан кўп меҳнат қиласиз. Биз охиригача курашдик. Йигитлар билан фахрланаман, лекин бундай даражада бунинг ўзи етарли эмас. Умид қиламанки, кейинги мавсумда улар афсус-надомат эмас, балки янада яхшироқ ўйнашга мажбур қиладиган ниманидир ҳис қилишади. Уларда маҳорат ва потенциал етарли.
Мен ютқазишни ёмон кўраман. Агар «Ман Сити» каби клубда ўйнашни хоҳласангиз, шундай бўлишингиз керак. Айниқса, АПЛ клубнинг бош мақсади бўлиб турган бир пайтда, бу [кўрсатилган натижа] етарли эмас. Умид қиламанки, кейинги мавсумда улар янада кўпроғига эришишни хоҳлашади», – деди Бернарду.













