Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Худди бир асрдек туюлмоқда» — Эрлинг Холанд «Сити»ни АПЛ тахтини қайтариб олишга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд бой берилган чемпионлик кейинги мавсумда жамоа учун қўшимча туртки бўлиши кераклигини таъкидлади.

АПЛнинг 37-турида «Ман Сити» «Борнмут» билан дуранг ўйнади (1:1) ва бу натижа «Арсенал»га муддатидан олдин чемпионлик унвонини нақд қилиш имконини берди.

«Якунда Премьер-лигадаги ҳар бир ўйин қийин кечиши маълум бўлди. Биз ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади. Энди бутун жамоа ушбу муваффақиятсизликдан мотивация сифатида фойдаланиши керак. Биз ғазабланишимиз, ичимиздаги оловни ҳис қилишимиз шарт, чунки бу кўрсатилган натижа етарли эмас.

Чемпионликни қўлга кирита олмаганимизга икки йил бўлди, лекин бу худди бир асрдек туюлмоқда. Кейинги мавсумда шу ерда бўладиган барча футболчилар лигада ғолиб чиқиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишга тайёрмиз», – деди Холанд.

Киритилди: 07:37, 20.05.2026.
Ўқилди: 370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик