«Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси Мэттью Апсон Пеп Гвардиолани тарихдаги энг яхши мураббий деб атади.
Бугун «Манчестер Сити» АПЛ 37-турида «Борнмут» билан дуранг ўйнади (1:1) ва бу натижадан сўнг «Арсенал» 22 йил ичида илк бор Англия чемпионига айланди.
«Пеп Гвардиола бир оз хафа кўринди, шундай эмасми? У чуқур хаёлга чўмгандек таассурот қолдирди.
Бу инсоннинг футбол оламида тутган ўрни ва мавқеини ҳеч ким инкор эта олмайди. У — барча даврларнинг энг буюк мураббийидир», – деди Апсон BBC Radio 5 Live эфирида.













