Лондоннинг «Арсенал» клуби «Бёрнли»ни мағлубиятга учратиб ҳамда ўз ўйинида ғалаба қозона олмай, сўнгги тур олдидан интригани йўқотган «Манчестер Сити»нинг омадсизлигидан сўнг чемпионлик унвонини расмийлаштирди. «Арсенал»нинг 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабаси клуб учун жорий мавсумдаги мана шундай ҳисобда қайд этилган 8-натижа бўлди. Бу «Арсенал»нинг XXI асрдаги энг яхши кўрсаткичидир.
Лондонликлар бундан ҳам кўп минимал ҳисобдаги ғалабаларга охирги марта 1998/1999 йилги мавсумда эришишган эди — ўшанда 9 та баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилган. Бироқ ўша мавсумда «Арсенал» чемпионликни қўлга кирита олмаган — биринчиликни ўша йили «требл» қайд этган ва Чемпионлар Лигаси финалида «Бавария» устидан қозонилган унутилмас ғалабаси билан тарихда қолган «Манчестер Юнайтед» илиб кетган эди.













