Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Унаи Эмери еврокубокдаги ғалаба орқали янги тарих яратмоқчи

Баҳо:
+1 | -

«Астон Вилла» устози Унаи Эмери клубга соврин тақдим этишни орзу қилмоқда — унинг сўзларига кўра, Европа Лигасидаги ғалаба бундан ўн йил олдин камтаргина клубнинг Англия чемпионатида зафар қучиб, «Лестер» кўрсатган қаҳрамонликнинг тенг қиймати бўлиши мумкин.

«Ўн йил муқаддам «Лестер» каби камтар бир клуб Англия футболи грандларини ортда қолдириб, тарих ёзган эди. Ҳозир «Лестер» пастга шўнғиди, аммо «Астон Вилла» бор. Бу мен ишлаётган ва шу вақт ичида ўсишга эришган лойиҳадир. Тўғрисини яширмайман, айни дамда катта клубларга қарши жанговар кураш тақдим этиш одамга жуда катта қониқиш бағишлайди», — дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, басклик мутахассис «Астон Вилла»ни 2022 йилнинг кузидан буён бошқариб келмоқда.

Киритилди: 09:29, 20.05.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик