Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Арсенал» мухлислари 22 йилдан кейинги илк чемпионликни тун бўйи нишонлашди (видео)

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлислари АПЛдаги чемпионликни катта шодиёна билан нишонлашди.

«Тўпчилар» Англия чемпионатининг асосий совринини мавсум якунланишига бир тур қолганидаёқ қўлга киритди. "Манчестер Сити" 37-тур доирасида меҳмонда "Борнмут" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаш имкониятини йўқотганидан сўнг «Арсенал» чемпионликни расман таъминлади.

Ўйиндан кейин минглаб «Арсенал» мухлислари Лондон кўчаларига чиқиб, тун бўйи тарихий муваффақиятни нишонлашди. Асосий байрамлар «Эмирейтс» стадиони атрофида бўлиб ўтди — мухлислар клуб қўшиқларини куйлашди, фейерверклар ёқишди ва қизил-оқ байроқларни ҳилпиратишди.

«Арсенал» бундан олдин сўнгги бор 2003/04 йилги мавсумда чемпион бўлган эди. Ўшанда жамоани Арсен Венгер бошқарган ва лондонликлар мавсумни бирорта ҳам мағлубиятсиз якунлашган.

Бош мураббий Микель Артета учун бу «Арсенал» билан АПЛдаги илк чемпионлик бўлди. Шунингдек, испаниялик мутахассис Англия чемпионати тарихида собиқ АПЛ футболчиси сифатида мураббий мақомида чемпионликка эришган илк инсонга айланди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:58, 20.05.2026.
Ўқилди: 444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик