Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Рафинья ЖЧ-2026 финалчиларини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья Диас бўлажак жаҳон чемпионати финалида Бразилия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишидан мамнун бўлишини тан олди. «Пентакампеонлар»нинг мундиал учун якуний қайдномасидан жой олган 29 ёшли футболчи айнан шундай финални прогноз қилмоқда.

– Бундай бўлишини хоҳлармидинг?
– Жуда ҳам. Финалда Испанияга қарши ўйнаш ажойиб бўларди.
– Жиддий айтяпсанми? Ҳатто у томонда Ламин Ямал бўлса ҳамми?
– Муаммо йўқ. Бизда ҳам энг юқори даражадаги футболчилар етарли. Бу ҳақиқатдан ҳам қизиқарли учрашув бўларди, – дея Рафиньянинг берган интервьюсидан иқтибос келтирмоқда Barca Universal.

Бразилияликлар гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. ЖЧ-2026 финали 19 июль кунига режалаштирилган.

Киритилди: 11:23, 20.05.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик