Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Гави «эл-класико»дан кейинги чемпионлик тантанаси ҳақида: «Бу ўзгача бир туйғу эди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоа ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қандай расмийлаштирганини ёдга олди.

Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси расман 10 май куни «кўк-анорранглилар»нинг асосий таъқибчисига қарши кечган ўзаро учрашувида якунига етди. Каталонияликлар «қаймоқранглилар» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ўз мухлислари кўз ўнгида бош совринни бошлари устига кўтаришди.

«Камп Ноу»да, ўз мухлисларимиз қаршисида, «эл-класико»даги ғалабадан сўнг чемпионликни нишонлаш... Бу ўзгача бир туйғу эди. Биз жуда бахтлимиз. Биз ўйинга аллақачон чемпион сифатида етиб келиш учун «Эспаньол»нинг «Реал» устидан қозонадиган ғалабасидан умид қилгандик, аммо якунда ҳаммаси бундан ҳам аъло даражада амалга ошди», – дея Гавининг Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтиради.

«Барселона» якуний тур олдидан «Реал»дан 11 очкога олдинда бормоқда.

Киритилди: 11:26, 20.05.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик