Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Гранит Жака «Арсенал» чемпионлигидан сўнг Артетага мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Гранит Жака жамоанинг чемпионликни қўлга киритганидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди. Ҳозирда «Сандерленд» шарафини ҳимоя қилаётган швейцариялик футболчи «канонирлар»нинг муваффақиятига муносабат билдириб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди.

«Ўзгача жамоа, ажойиб футболчилар. Муваффақиятга бўлган ишончини ҳеч қачон йўқотмаган клуб. Буларнинг барчаси сенинг шарофатинг билан, Микель [Артета]. Барча шубҳа қилганлар мураббийнинг меҳнатини муносиб баҳолашлари ва унга ҳурмат кўрсатишлари керак. Бутун «Арсенал» оиласини табриклайман. Бир марта «канонир» бўлдингми — демак, бир умр «канонир»сан», — деб ёзди Жака.

«Арсенал» 22 йил ичида илк бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Титул тақдири сешанба куни бўлиб ўтган «Манчестер Сити» ва «Борнмут» ўртасидаги учрашувда қайд этилган дуранг (1:1) натижасидан сўнг ҳал бўлди.

Киритилди: 11:39, 20.05.2026.
Ўқилди: 374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик