Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

18 ёшли Леннарт Карл ЖЧ-2026 учун Германия терма жамоасига чақирилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клубида тўп сураётган ёш истеъдод соҳиби Леннарт Карл футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Германия миллий жамоаси таркибига чақирув олди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Немис журналисти ва инсайдери Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, «бундестим» бош мураббийи Юлиан Нагельсман бу қувончли хабарни 18 ёшли вингерга шахсан етказган.

Таъкидлаш жоиз, Леннарт Карл «Бавария» асосий жамоасидаги илк тўлиқ мавсумида барча мусобақалар доирасида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Германия Е гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Кюрасао, Кот-д’Ивуар ҳамда Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:43, 20.05.2026.
Ўқилди: 336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик