Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Артета «ПСЖ»га қарши ЕЧЛ финали учун махсус режа тайёрлади

Баҳо:
+ | -

Чемпионлик қўлга киритилганидан сўнг, Лондоннинг «Арсенал» клуби кийиниш хонасида Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» устидан ғалаба қозонишга бўлган мутлақ ишонч пайдо бўлди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета ва унинг штаби «Арсенал»да «ПСЖ»ни мағлуб этиш учун барча зарур нарсалар мавжудлигига тўлиқ ишонмоқда. Таъкидланишича, испаниялик мутахассис финал учрашуви учун махсус режа тайёрлаб қўйган. Клубдагилар жамоа ҳимоя чизиғи парижликларнинг ҳужумкор кучини бутунлай зарарсизлантира олишига шубҳа қилишмаяпти.

УЕФА Чемпионлар Лигасининг «ПСЖ» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 30 май куни бўлиб ўтади. Баҳснинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 21:00 да чалинади.

Киритилди: 16:03, 20.05.2026.
Ўқилди: 1450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик