Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Жон Оби Микел: «Алонсонинг «Челси»га келганидан жуда бахтиёрман»

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микел Хаби Алонсонинг «кўклар» бош мураббийи этиб тайинланишига муносабат билдирди.

«Хаби Алонсо «Челси»га келганидан жуда ҳам хурсандман ва бахтиёрман. Менимча, у ажойиб мураббий. У ёш ва иқтидорли мутахассис деб ҳисоблайман. Унинг «Байер» билан нималарга эришганини кўрдик — улар Бундеслигада бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмай, «Бавария»нинг гегемонлигига чек қўйишди. У «Байер» билан мутлақо фантастик футбол намойиш этган ҳолда бунга эриша олди. Бундан ташқари, у Хосеп Гвардиоланинг шогирди ҳисобланади. Унинг ўйин услуби, учрашувда устунлик қилиш, ҳужумкорлик ва юқори прессингга асосланган қарашлари — айнан биз кўришни истаган нарсадир. Чунки таркибимизда иқтидорли футболчилар бор ва буни амалга ошириш учун салоҳиятимиз етарли», — деди Оби Микел ўз подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо «Челси» билан 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У жамоа билан иш бошлашга 1 июлдан киришади.

Киритилди: 17:20, 20.05.2026.
Ўқилди: 270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик