Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Арсенал» — «ПСЖ» ўртасидаги ЕЧЛ финали Буюк Британияда бепул кўрсатилмайди

Баҳо:
+3 | -

«Арсенал» ва «ПСЖ» иштирокидаги Чемпионлар лигасининг бўлажак финали охирги 30 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор Буюк Британияда бепул намойиш этилмайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Учрашув фақат пуллик обуна орқали кириш мумкин бўлган TNT Sports ва HBO Max платформаларида эксклюзив тарзда кўрсатилади. Худди шундай модель жорий мавсумдаги бошқа еврокубок финалларига ҳам татбиқ этилади: «Астон Вилла» ва «Фрайбург» ўртасидаги Европа лигаси финали ҳамда «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» тўқнаш келадиган Конференциялар лигаси финали ҳам пуллик бўлади.

Нашрнинг маълумотларига кўра, TNT Sports телеканалининг бу қарори УЕФАнинг норозилигига сабаб бўлган. Ташкилотдагилар бу қарор финал ўйинларига бепул киришни таъминлаш учун «максимал ҳаракат» қилиниши кераклиги кўрсатилган келишув руҳига зид деб ҳисоблашмоқда.

Бундан аввал Буюк Британиядаги ҳуқуқ эгалари Европа кубоклари финалларини бепул трансляция қилишарди. ТNT Sports трансляция ҳуқуқини қўлга киритгач, дастлаб алоҳида сервис орқали ўйинларни вақтинча бепул кўриш имкониятини тақдим этган эди, бироқ Буюк Британияда HBO Max ишга туширилганидан кейин бу имконият бекор қилинди.

Киритилди: 17:23, 20.05.2026.
Ўқилди: 270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик