Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Уэйн Руни: «Гвардиола кетганидан кейин «Манчестер Сити»нинг аввалгидек муваффақият қозонишига ҳеч қандай имконият йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити» бош мураббийлигидан эҳтимолий кетиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гвардиола кетганидан кейин «Манчестер Сити»нинг аввалгидек муваффақиятли бўлишига ҳеч қандай имконият йўқ. Менимча, «Манчестер Сити» дуч келадиган муаммо — худди сэр Алекс Фергюсон кетганидан кейин «Манчестер Юнайтед»да кузатилган ҳолат каби бўлади. Ҳатто Унаи Эмери «Арсенал»га келганида, Арсен Венгернинг ўрнини босиш унга қанчалик қийин бўлганини кўрдингиз. Бу ерда гап фақат Гвардиоланинг ўрнига бошқа мураббий топишда эмас, балки у эга бўлган нуфуз, таъсир кучи ва футболчиларни жамоага жалб қила олиш жозибасида», — деди Руни Metro нашрига берган интервьюсида.

Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритди.

Киритилди: 17:55, 20.05.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик