Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Рикардо Калафьори жамоанинг АПЛдаги чемпионлигига ҳис-туйғуларга бой тарзда муносабат билдирди. 19 май куни италиялик футболчи 24 ёшни қаршилади. Лондонликлар «Манчестер Сити»нинг «Борнмут» билан дурангидан (1:1) сўнг, охирги 22 йил ичида илк бор муддатидан олдин чемпионлик унвонини расмийлаштиришди. «Арсенал» футболчилари учрашувни ўзларининг машғулот базасидан кузатиб боришди ва ҳакамнинг финал ҳуштаги чалиниши билан байрамни бошлаб юборишди.
«Ҳаётимдаги энг яхши туғилган кун», — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқларда чемпионлик тантаналаридан олинган суратларни жойлаштириб. Кейинроқ эса у ўзининг илк клуби «Петриана Кальчо»даги соврин билан тушган болаликдаги суратини улашиб, унга: «Англия чемпиони», дея изоҳ қолдирди.
«Канонирлар» сафидаги дебют мавсумида «Болонья» ва «Рома»нинг собиқ аъзоси 35 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та огоҳлантириш олди, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













