Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Эмилиано Мартинес: «Астон Вилла»даги ҳозирги вазият худди Аргентина терма жамоасидаги дебютим кабидир»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес «Фрайбург»га қарши бўлиб ўтадиган Европа лигаси финали олдидан жамоадаги ҳозирги вазият у Аргентина терма жамоаси билан илк бор йирик турнирда қатнашган пайтдаги билан бир хил эканлигини таъкидлади.

«Америка кубогига илк бор боришимдан олдин Аргентина терма жамоасининг бирорта ҳам ғалабасини (соврин ютганини) кўрмаган эдим. Ўшанда мен 26 ёки 27 ёшда эдим. Ҳозир ҳам худди шундай манзара кузатилмоқда — Бирмингемда «Астон Вилла» мухлислари тинмай жамоани ҳеч қачон еврокубок финалида ёки еврокубок соврини билан кўришмаганини гапиришмоқда. Ҳозир менда худди ўша пайтдаги Америка кубоги олдидан бўлган кайфият ҳукмрон: спортча ғайрат (ғазаб), умид ва ўз кучимга бўлган ишонч. Ўзимга ва жамоамга ишонаман. Ҳеч қачон «ўйинда албатта ғалаба қозонишим шарт» деган фикр билан майдонга тушмайман. Доимо лаҳзалардан завқланаман, инсонлар ва оилам учун ҳаракат қиламан», — дея УЕФА расмий сайти Мартинеснинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Киритилди: 19:03, 20.05.2026.
Ўқилди: 314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик