Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Илҳом Мўминжонов: “Сен урмасанг, сенга уришади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Металлург" клуби “Қўқон-1912”га қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди (0:2).

Ўйиндан кейин “Металлург” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди.

“Ассалому алайкум. “Қўқон-1912” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди.

Биринчи бўлимда хавфли вазиятларимиз кўп бўлди, голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг сенга уришади деган гап бор. Бугун ҳам шундай бўлди. Кейин дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин гол ўтказиб юбордик. “Қўқон-1912”нинг тажрибали футболчилари бу хатони кечирмади. 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, лекин футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар бор кучларини беришди.

Энди PRO-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрамиз. Ўйинни таҳлил қилиб олдинда кутиб турган 3 та муҳим баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Кубок баҳсларида камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имконият бердик. Менимча улар ўзларини яхши томондан кўрсатиб, асосий таркибга ҳам киришди деб ўйлайман, чунки кейинги турга тайёргарлик кўриш учун 10 кун вақтимиз бор”.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:22, 20.05.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик