Мураббий Энцо Мареска "Манчестер Сити"да бўлажак трансфер сиёсати ва мавсумолди тайёргарлик режасини ишлаб чиқишни бошлагани хабар қилинмоқда. У келгуси мавсумда жамоа бош мураббийи сифатида Хосеп Гвардиолани алмаштириши кутилмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри маълум қилди.
Манбаларга кўра, Мареска клубнинг спорт директори Уго Виана билан ҳамкорликда янги мавсумга тайёргарликни фаол олиб бормоқда. У янги жамоа қуриш стратегиялари устида ишламоқда ва бош мураббий лавозимига тайёргарлик кўрмоқда.
Мареска ўзининг "Челси"даги ягона тўлиқ мавсумида УЕФА Конференциялар лигаси ва 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, шунингдек жамоани УЕФА Чемпионлар лигасига олиб чиққан.
"Манчестер Сити"ни Хосеп Гвардиола қўл остида 20 та соврин, жумладан Англия Лига кубоги ва Англия кубоги ҳам қўлга киритилган. Инсайдерлар маълумотига кўра, Гвардиоланинг сўнгги ўйини 24 май куни "Астон Вилла"га қарши "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.













