Кириш Регистрация

ЖЧ-2026: Миср терма жамоаси кенгайтирилган таркибни эълон қилди, Салоҳ рўйхатда

Баҳо:
+ | -

Миср терма жамоаси ижтимоий тармоқларда 2026 йилги жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди.

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 27 нафар футболчидан иборат рўйхатга киритилди. 33 ёшли мисрлик футболчи 2025/26 йилги мавсум якунида сон қисмидаги муаммолар туфайли «Манчестер Юнайтед» ва «Челси»га қарши ўйинларни ўтказиб юборган эди, АПЛнинг 37-турида «Астон Вилла»га қарши баҳсда эса майдонда бор-йўғи 16 дақиқа ҳаракат қилди.

«Жамоанинг якуний таркиби Россияга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг эълон қилинади», — деди терма жамоа бошлиғи Иброҳим Ҳасан.

Мисрликлар пайшанба куни, 28 май куни «BetBoom Ўртоқлик учрашуви» доирасида Россия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ўйиннинг аниқ вақти ва жойи кейинроқ маълум бўлади.

Миср терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун тўлиқ кенгайтирилган таркиби қуйидагича кўринишга эга:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Эл-Шенави, Мустафо Шобейр (иккаласи — «Аль-Аҳли»), Эл-Маҳди Солимон («Замалек»), Муҳаммад Алаа («Эль-Гуна»).

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ҳани, Ясир Иброҳим (иккаласи — «Аль-Аҳли»), Тарек Алаа (ЗЕД), Рами Рабиа («Аль-Айн», БАА), Ҳамди Фати («Аль-Вакра», Қатар), Ҳосам Абделмажид, Аҳмад Фаттуҳ (иккаласи — «Замалек»), Муҳаммад Абделмонем («Ницца», Франция), Карим Ҳафез («Пирамидс»).

Ярим ҳимоячилар: Марван Аттиа, Аҳмад Сайед Зизо, Эмам Ашур, Маҳмуд Трезеге (барчаси — «Аль-Аҳли»), Муҳонад Лашин, Набил Эмад Донга, Маҳмуд Сабер, Мустафо Зико (барчаси — «Пирамидс»), Иброҳим Адель («Аль-Жазира», БАА), Ҳайссам Ҳасан («Реал Овьедо», Испания), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Англия).

Ҳужумчилар: Омар Мармуш («Манчестер Сити», Англия), Актай Абдаллаҳ («Энппи»), Ҳамза Абделкарим («Барселона», Испания).

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар учта мамлакатда: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Миср «G» гуруҳида Белгия (15 июнь), Янги Зеландия (22 июнь) ва Эрон (27 июнь) терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 05:49, 21.05.2026.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик