«Бавария» клуби Жон Стоунзни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда Daily Mail журналисти Майк Киган.
Мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этадиган 31 ёшли ҳимоячи Мюнхен клубига эркин агент мақомида ўтиши мумкин. Бироқ футболчига нафақат Англиянинг ўзида, балки унинг ташқарисидаги бошқа жамоалар томонидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Жорий АПЛ мавсумида Стоунз бор-йўғи 8 та учрашувда майдонга тушди.













