Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Луис Энрике «Арсенал»га қарши бўлажак финалдан нималар кутаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси финали арафасида «Арсенал» жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Менинг фикримча, улар чемпионатдаги ғалабага муносиб эдилар, жуда ажойиб мавсумни ўтказишди. Биз бу «Арсенал»га қарши аввал ҳам ўйнаганмиз ва уларнинг даражасини яхши биламиз. Бу тўпсиз ҳаракат қилиш борасида энг яхши жамоалардан бири, тўп билан бўлганда эса жуда кўп гол уришади. Уларни финалда кўриш мантиқдан йироқ эмас. Ҳақиқатан ҳам улуғвор финал гувоҳига айланишимиз мумкин.

«Арсенал»нинг статистикасига назар ташласангиз, Микель Артета жамоага ғолиблик менталитетини олиб кирган лидер-мураббий эканлигини тушунасиз. Улар бир неча мавсумдан бери ўсишга эришмоқда, тўпга эгалик қилишни яхши кўришади, лекин шу билан бирга тўпсиз ўйнашда ҳам Европанинг энг яхши жамоаси ҳисобланишади. Улар АПЛда зафар қучишди ва ўтган мавсумдаги ярим финалдан сўнг, бу йил Чемпионлар лигаси финалига йўл олишди. Улар бу ерда бўлишга тўла лойиқ ва Артета ўз футболчиларига рақобатбардошлик руҳи ҳамда ғалабага бўлган интилишни сингдира олмоқда», — деди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «ПСЖ» жамоалари 30 май куни Чемпионлар лигаси финалида ўзаро тўқнашадилар.

Киритилди: 07:42, 21.05.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик