Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Френки де Йонг нима учун Рэшфорднинг «Барселона»да қолишини истаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Маркус Рэшфорднинг клубда қолиш имкониятлари ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Рэшфорд «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи «Манчестер Юнайтед» клубига тегишли.

«Рэшфорд жамоада қолиш ҳуқуқини муносиб равишда қўлга киритди. У голлар урди, голли узатмаларни амалга оширди, ўйинимизга ранг-баранглик ва тезлик олиб кирди. Агар у таркибда қолса, мен жуда хурсанд бўламан. Рэшфорд катта шов-шувлар остида келганди. Унинг жамоада қолишни истаётгани дастлабки дақиқаларданёқ кўриниб турган эди», — дея де Йонгнинг сўзларини келтирмоқда «Barça Universal» нашри.

Жорий мавсумда 28 ёшли Рэшфорд барча турнирларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 12:17, 21.05.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик