Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Франция терма жамоаси ҳимоячиси «Челси» нишонида

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Максанс Лакруа Лондоннинг бошқа бир клуби — «Челси»га кўчиб ўтиши мумкин. «Аристократлар» 26 ёшли футболчини ўзларининг устувор трансфер нишони сифатида белгилаб олишган, дея хабар бермоқда журналист Экрем Конур.

Франциялик футболчининг қиймати «Transfermarkt» портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланган, унинг «бургутлар» билан амалдаги шартномаси эса 2029 йилнинг ўртасига қадар мўлжалланган.

Максанс Лакруа Франция терма жамоасининг бўлажак жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасидан жой олди. Жорий мавсумда футболчи «Кристал Пэлас» сафида 54 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди, «учранглилар» (Франция терма жамоаси) сафинда эса 2 бор майдонда кўриниш берди.

Киритилди: 12:20, 21.05.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик