Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес, агар «кўклар»нинг собиқ устози Энцо Мареска жамоа бошқарувини қўлга олса, «Манчестер Сити»га ўтишга тайёр. Бу ҳақда ESPN Argentina хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Фернандес «Манчестер Сити»да собиқ мураббийи билан қайта бирлашиш имконияти пайдо бўлса, буни мамнуният билан қабул қилади. Шу билан бирга, агар Мареска «шаҳарликлар» лагерига келса, ярим ҳимоячи унинг асосий трансфер мақсадига айланиши таъкидланмоқда.

Аввалроқ Мареска «Манчестер Сити» билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У Хосеп Гвардиола кетганидан кейин жамоанинг кейинги мураббийи бўлиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли Фернандес барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва еттита голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 15:58, 21.05.2026.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик