Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Топ-5 лигалардаги илк аёл мураббий кетди: «Унион»ни энди ким бошқаради?

Баҳо:
+ | -

Мауро Лустринелли «Унион» эркаклар жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Бундан аввалроқ, Мари-Луизе Эта берлинликлар эркаклар жамоаси бошқарувидаги сўнгги учрашувини ўтказган эди. Топ-5 лигалар тарихидаги илк аёл мураббий қўл остида клуб 2 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 та мағлубиятни қайд этди. Келаси мавсумдан бошлаб Эта «Унион»нинг аёллар жамоасини бошқаради.

50 ёшли швейцариялик мутахассис (Лустринелли) илгари «Тун» клубида турли лавозимларда ишлаган, 2018 йилда эса Швейцария U-21 ёшлар терма жамоасини бошқариб, уни икки бор Европа чемпионатига олиб чиққан.

2022 йилда Лустринелли «Тун» клубига эндиликда бош мураббий сифатида қайтди. Унинг қўл остида жамоа юқори дивизион — Суперлигага йўлланма олди ва Швейцария чемпионлигини қўлга киритди.

Янги мураббий Берлин клубига ўзининг мураббийлар штаби билан бирга ташриф буюради.

Киритилди: 18:22, 21.05.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик