А Серияда сўнгги тур ўйинлари ҳали олдинда бўлса-да, май ойининг энг яхши футболчиси аниқлаб бўлинди. Бу совринни «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес қўлга киритди. Бу ҳақда А Серия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Италия чемпионатининг май ойида бўлиб ўтган учта учрашувида Лаутаро Мартинес ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди. Маълумки, «Интер» май ойининг бошидаёқ муддатидан аввал Италия чемпионлигини қўлга киритган эди.
А Сериянинг сўнгги турида «Интер» сафарда «Болонья» меҳмони бўлади. Учрашув 23 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Лаутаро Мартинеснинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













