Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Эммануэль Макрон Франция кубоги финалига ташриф буюради ва терма жамоадан хабар олади

Баҳо:
+ | -

Франция президенти Эммануэль Макрон жума куни «Стад де Франс» стадионида бўлиб ўтадиган мамлакат кубоги финалига ташриф буюради. Унда бош соврин учун «Ланс» ва «Ницца» жамоалари кураш олиб боришади.

Сиёсатчи президент ложасидан жой олади. Унинг футболчиларни қутлаш учун майдонга тушиши ёки сўнгги мавсумларда бўлганидек, стадионнинг трибуна ости йўлагида учрашувнинг 22 нафар иштирокчиси билан саломлашиши ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

Шунингдек, «RMC Sport» нашрининг хабар беришича, давлат раҳбари яқин ҳафталарда 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Франция терма жамоаси қароргоҳига ҳам ташриф буюради. Дидье Дешам шогирдлари 29 май куни Клерфонтендаги базада йиғиладилар, 10 июнда эса Америка Қўшма Штатларига йўл олишади. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:49, 21.05.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3423]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3260]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3241]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3186]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3032]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2862]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2849]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2111]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2007]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1991]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик