Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Наполи» Аллегрига 2 йиллик шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Массимилиано Аллегрининг «Наполи»га тайинланиш имкониятлари ортиб бормоқда, деб хабар беради Corriere della Sera нашри Calciomercato’га таяниб.

Гарчи Маурицио Сарри Антонио Контенинг асосий вориси сифатида кўрилаётган бўлса-да, «Аталанта» ҳам унга даъвогарлик қилмоқда. Бу эса «Лацио» бош мураббийини қийин танлов қаршисида қолдирмоқда.

Бундай вазиятда сўнгги кунларда «Наполи» спорт директори Жованни Манна айни дамда «Милан»ни бошқараётган Аллегри билан кечки овқат устида учрашув ўтказди. Суҳбат давомида италиялик мутахассисга ҳали у миланликлар бошқарувини қўлга олишидан аввал — ўтган йили таклиф қилинган икки йиллик шартнома муҳокама қилинди.

Неаполликлар ҳали ҳам бундай келишувга тайёр эканликларини Манна орқали билдиришди. Бироқ Аллегрининг ўзи «Милан»даги келажаги борасида ҳали бир қарорга келмагани сабабли жавоб беришга шошилмаяпти. У «россонери» раҳбарияти олдига қатор талабларни қўйган ва агар улар қабул қилинмаса, клубни тарк этади.

Киритилди: 20:08, 21.05.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4353]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3607]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3364]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2288]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2217]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2122]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2069]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2040]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1785]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик