Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Бернарду Силва нега жамоадан кетмоқчилигини айтди

Баҳо:
+1 | -

Бернарду Силва мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этишига изоҳ берди.

«Бизнинг авлодимиз етарлича ғалабаларга эришди деб ҳисоблайман. Шунингдек, ёш йигитлар учун ҳам ўз шон-шуҳрат дамларини яшаш вақти келди деб ўйлайман. Шахсан ўзим учун эса бу оиламга бироз яқинроқ бўлиш имкониятидир», — деди Силва «шаҳарликлар» матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Силва «Сити»да фаолиятининг узоқ тўққиз йилини ўтказди. У «Монако»дан трансфер қилинганидан сўнг «шаҳарликлар» сафига келиб қўшилган эди. Ҳозирда ҳужумкор футболчи 31 ёшда, у «Бенфика» тарбияланувчиси ҳисобланади.

Силванинг клубдаги сўнгги мавсумида «Сити» Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритди. Умумий ҳисобда Бернарду Манчестер клуби билан олти марта Англия чемпиони бўлди ва бир бор УEФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.

Киритилди: 20:47, 21.05.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик