Испания футбол ҳакамлари ассоциацияси — AESAF "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳамда “қаймоқранглилар” клуби телевидениеси устидан Зўравонликка қарши кураш комиссиясига шикоят киритди. Аввалроқ “Қироллик клуби” раҳбари Испания ҳакамлигида коррупция мавжудлигини айтган эди.
«Шикоятлар жаноб Перес ва "Реал Мадрид" телевидениесига қарши AESAF томонидан испан ҳакамларининг шаъни ва ҳалоллигини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган институционал фаолият доирасида киритилди.
Ассоциация фикрича, айрим оммавий баёнотларнинг такрорланиши, шунингдек, клуб томонидан ҳакамлар корпусини мунтазам равишда шубҳа остига қўядиган ёки уни обрўсизлантирадиган контент тарқатилиши ҳакамларга бўлган ҳурматнинг камайишига олиб келмоқда.
Бу эса спорт мусобақаларининг тўғри ўтиши учун зарур ҳисобланади, ҳурматнинг йўқолиши эса ҳакамларга нисбатан таранглик, душманлик ёки зўравонлик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин», — дейилади AS нашри келтирган баёнотда.













