MLS IFAB билан ўйин вақтидан самаралироқ фойдаланиш ва уни оптималлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади The Guardian.
Бу маълумотни Али Кертис ҳам тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, муҳокамалар мухлислар учун ўйинни тушунишни осонлаштириш ва қоидаларни янада аниқ ва изчил қилишга қаратилган кенг кўламли янгиликларни ўз ичига олган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ҳам ушбу масала кўтарилган, бироқ ўшанда ҳакамларга матчдан кейин кўпроқ қўшимча вақт бериш билан чекланишга қарор қилинган эди. Шу билан бирга, IFAB 90 дақиқани ўйиннинг ўзгармас стандарти сифатида сақлаб қолиш тарафдори бўлган.
Ҳозирги вазиятда ҳам MLS учун бу ислоҳотни амалга ошириш осон бўлмайди. Мутахассисларга кўра, IFAB фақат кўпроқ томонлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган тақдирдагина экспериментга рози бўлиши мумкин.













