Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Брюгге» Бельгиянинг 20-карра чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Бельгиянинг "Брюгге" клуби ўз тарихида 20-маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа мавсум тугашига бир тур қолганидаёқ олтин медалларни расман таъминлади.

Иван Леко шогирдлари ҳал қилувчи учрашувда "Мехелен" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу натижадан кейин “Брюгге”нинг энг яқин таъқибчиси Юнион билан фарқи 4 очкога етди ва бу устунликни қолган бир турда йўқотиш имкони қолмади.

Шу тариқа “Брюгге” 2025/26 йилги мавсум якунига кўра Бельгиянинг энг кучли клуби сифатида тан олинди.

Бельгия чемпионати регламентига кўра, ҳар 10 та чемпионлик учун клуб эмблемаси устига битта юлдуз қўшилади. Энди “Брюгге” логотипи устида икки юлдуз жойлашади.

Бундан ташқари, клуб 2026/27 йилги Европа Чемпионлар лигасининг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Маълумот учун, Бельгия чемпионатида энг кўп ғолиблик "Андерлехт" ҳисобига тўғри келади — брюсселликлар 34 марта чемпион бўлган. Жорий мавсумда эса жамоа тўртинчи ўринни эгаллади.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:32, 22.05.2026.
Ўқилди: 196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик