Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Нагельсманн Фюллькругни ЖЧ-2026 рўйхатидан чиқариб ташлагани сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳужумчи Никлас Фюллькругни нима сабабдан Жаҳон чемпионати қайдномасига киритмаганини тушунтириб берди.

«Вест Хэм»дан «Милан»га ижарага берилган 33 ёшли футболчи Германия миллий жамоаси сафидаги 24 та ўйинда ҳайратланарли даражада 14 та гол урган бўлса-да, бўлажак мундиалда иштирок этмайдиган бўлди.

«Фюллькругнинг «Вест Хэм» ва «Милан»даги кўрсаткичлари ҳамма нарсани айтиб турибди — у охирги икки йилда жуда кам гол урди. Ҳа, Италияда у кўп ҳимояланишига тўғри келаётганини ва кўпинча захирадан майдонга тушаётганини ҳисобга олиш керак, аммо барибир унинг сермаҳсуллиги ҳавас қиларли даражада эмас. Кимдир барибир рўйхатдан ташқарида қолиши керак эди», – дея Италия ОАВлари Нагельсманннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Маълумот ўрнида, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 09:05, 22.05.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик