Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Маркос Льоренте Хулиан Альвареснинг «Атлетико»дан кетиши эҳтимоли ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчиси Маркос Льоренте жамоадоши Хулиан Альвареснинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Маълумки, аргентиналик ҳужумчига анчадан бери «Барселона» қизиқиш билдириб келаётган эди, шунингдек, унга даъвогарлар қаторида Лондоннинг «Арсенал» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари ҳам тилга олинмоқда.

«Альварес жамоадан кетадими? Мен билмайман, буни ҳеч биримиз билмаймиз. Менимча, унинг ўзи ҳам буни ҳали аниқ билмаса керак. Мен уни «Атлетико»да бахтли эканини кўряпман, аммо балки у кетиш ҳақида ўйлаётгандир ва биз бундан ҳали бехабардирмиз. Бу бўлиши мумкин бўлган вазият», — деди Льоренте «El Partidazo de COPE» билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Хулиан Альвареснинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг «Transfermarkt» порталидаги баҳоси 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:38, 22.05.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик