Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Мюнхеннинг «Бавария» клубига қарши ўз майдонларида кечган учрашувни ёдга олди. Ўшанда парижликлар ўз уйларида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
«Ярим финалда «Бавария»га қарши ўтказилган дастлабки ўйин мен учун улкан тажриба бўлди. Умид қиламанки, фаолиятимда бундай учрашувлар ҳали кўп бўлади. Ушбу баҳс хотирамда узоқ вақт сақланиб қолади», — дея голкипернинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра (6:5) Германия грандидан устун келган эди. Чемпионлар лигасининг финал учрашувида Луис Энрике шогирдлари Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши майдонга тушишади. Баҳс 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.













