«Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон «Манчестер Сити»га ўтишга жуда яқин турибди. «Шаҳарликлар» 23 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди — келишув 2031 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Энди «Сити» раҳбарияти «ўрмончилар»ни ушбу трансферга рози қилиши керак — клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Transfermarkt портали Эллиот Андерсоннинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаган. Иқтидорли хавбекка, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.
Жорий мавсумда футболчи «Ноттингем Форест» сафида барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.













