Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Реал» ва «Барселона» «Челси» ҳимоячисига харидор бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» ва «Барселона» клублари «Челси» ҳимоячиси Леви Колвиллнинг ҳаракатларини кузатиб боришмоқда. Бу ҳақда Sports Boom нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Испаниянинг ҳар икки гранди 22 ёшли инглиз футболчисини ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Лондон клуби жамоанинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бири билан арзонга хайрлашиш ниятида эмас ва Колвиллни тахминан 95 миллион еврога баҳоламоқда. «Реал» ва «Барселона» эса тахминан 65 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бу инглиз клубининг талабларидан анча пастдир.

Манбанинг ҳисоблашича, нарх борасидаги бундай катта фарқ туфайли эҳтимолий келишув амалга ошиши амримаҳол бўлиб турибди. Бундан ташқари, «Челси» раҳбарияти жамоа мудофаа чизиғидаги беқарор ўйинлар фонида ёш ҳимоячини сотиб юборишни хавфли қадам деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Колвилл жароҳатлар туфайли муаммоларга дуч келди ва бор-йўғи 4 та учрашувда майдонга тушди, холос. Бундан аввал у «Брайтон»даги ижара муддати давомида АПЛда ўзини кўрсатишга улгурган эди.

Киритилди: 11:23, 22.05.2026.
Ўқилди: 167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик