«Ноттингем Форест» клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бормайди. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, инглиз футболчиси якунига етиб бораётган мавсумда «ўрмончилар» сафида барча турнирларда жами 24 та голли ҳаракатни амалга оширди — у ўз ҳисобига 17 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган. Шунингдек, у 2025/2026 йилги мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси унвонига номзодлар қаторидан жой олган.
Аввалроқ турли манбалар Коул Палмер, Гарри Магуайр, Люк Шоу, Фил Фоден, Фикайо Томори ва Адам Уортон каби юлдузлар ҳам Жаҳон чемпионатига бормаслиги ҳақида хабар тарқатган эди. Шу билан бир вақтда, Дэн Бёрн, Айвен Тони ва Нони Мадуэке турнирга йўл олиши аниқ бўлган.
Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати стартига уч ҳафта вақт қолди.













