Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Нега мезбон мамлакатларда ЖЧ-2026 га қизиқиш паст?

Баҳо:
+ | -

Шимолий Америкада бўладиган Жаҳон чемпионати стартига бир ойдан камроқ вақт қолди. Аммо мусобақа мезбон мамлакатларида, хусусан, АҚШда унга қизиқиш жуда паст. Буни қидирув тизимлари маълумотларига асосланиб ўтказилган таҳлиллар ҳам тасдиқлаган.

Таҳлилларга кўра, сўнгги уч ой ичида америкаликларнинг мундиалга эътибори жуда суст. Интернетдаги қидирувлар максимал кўрсаткичнинг атиги 45 фоизини ташкил қилган, холос. Одамлар фақатгина ўйинлар тақвими эълон қилинган кунларда (31 март – 2 апрель оралиғида) чемпионат билан бир оз қизиққан. Қолаверса, онлайн чипта харид қилиш бўйича ҳам деярли ҳеч қандай фаоллик кўзга ташланмаяпти.

Бошқа мезбон давлатлардаги вазият ҳам бундан унчалик фарқ қилмайди. Канадада Жаҳон чемпионатига бўлган қизиқиш АҚШникидан бор-йўғи 4 фоизга юқорироқ — 49 фоиз. Яна бир мезбон – Мексикада эса бу кўрсаткич янада аянчли бўлиб, максимал даражанинг атиги 29 фоизини ташкил этмоқда. Бунга чипталар жуда қиммат эканлиги ва ташкилотчилар томонидан атайлаб сунъий тақчиллик келтириб чиқаришга бўлган уринишлар ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Ушбу турнир тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этадиган ҳамда бир вақтнинг ўзида учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган дастлабки мундиал сифатида тарихга киради.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп чипталар нархи ўта қиммат эканлигини кескин танқид қилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:16, 22.05.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик