Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Бернарду Силва: «Келаси мавсумда қаерда ўйнашимни билмайман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва келажаги борасидаги масалани Жаҳон чемпионати бошлангунга қадар ҳал қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Canal 11 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Исми Мадриднинг «Атлетико»си ва бошқа бир қатор клублар билан боғланаётган португалиялик футболчи ҳали якуний қарорга келмаганини, бироқ музокаралар жараёни унинг вакили орқали давом этаётганини тан олди.

«Нимани хоҳлаётганим ҳақида тасаввурга эгаман. Агентим билан гаплашяпман, у эса клублар билан мулоқотда. Келаси мавсумда қаерда ўйнашимни билмайман. Ҳозир бор эътиборимни «Сити»га ва хайрлашув ўйинимга қаратганман. Қарорни эса мавжуд вариантлардан келиб чиқиб қабул қиламан», — деди футболчи.

Силва, шунингдек, янги клуб танлашда ҳам спорт амбицияларини, ҳам оилавий шароитларни, жумладан, рафиқаси ва қизининг қулайлигини ҳисобга олишини таъкидлади.

Киритилди: 14:26, 22.05.2026.
Ўқилди: 180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик