Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Интер» ва «Рома» ўйинчилар алмашинувини режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

А Серия клублари — «Интер» ва «Рома» ўйинчилар алмашинуви имкониятини кўриб чиқмоқда. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, битим яқин вақт ичида якунланиши мумкин. «Интер» «Рома»нинг 25 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Ману Конега кўз тиккан, Рим клуби уни 50 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ «нерадзуррилар» бу суммани тўлашга тайёр эмас ва алмашинувнинг муқобил вариантини таклиф қилди.

Битим доирасида «Интер» 26 ёшли ярим ҳимоячи Давиде Фраттезини (қиймати 25 миллион евро) ҳамда қўшимча пул компенсациясини беришга тайёр. «Рома» билан битимнинг умумий қиймати 50 миллион еврони ташкил этади, бироқ молиявий сабабларга кўра, бу икки трансфер алоҳида келишув сифатида расмийлаштирилади. Клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ману Коненинг трансфер қиймати 50 миллион еврони, Давиде Фраттезиники эса 22 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:00, 22.05.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик