Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Астон Вилла» ёзда таркибни қайта қурмоқчи

Баҳо:
+2 | -

Манбаларнинг хабар беришича, «Астон Вилла» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини 100 миллион фунт стерлинг миқдоридаги трансфер бюджети билан қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бундай қарор бирмингемликларнинг Европа лигасидаги ғалабасидан сўнг қабул қилинди. Финалда «Астон Вилла» Германиянинг «Фрайбург» клубини 3:0 ҳисобида тор-мор этди.

Инсайдерларнинг маълумотига кўра, клуб эгалари таркибда кенг кўламли ўзгаришларни режалаштирмоқда ва келаси мавсумда «Астон Вилла» иштирок этадиган Чемпионлар лигаси учун жамоани сифатли кучайтирмоқчи. Эмерининг бўлажак ёзги трансферлар ойнасидаги устувор вазифаларидан бири — «Фулхэм»нинг уэльслик вингери Харри Уилсонни харид қилишдир.

АПЛ сўнгги тури олдидан «Астон Вилла» турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Якшанба, 24 май куни бирмингемликлар меҳмонда «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 19:13, 22.05.2026.
Ўқилди: 1335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик